ГЕПАТИТ B. ЭНГ КЎП БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБЛАР.
Вирусли гепатит В нима?
Бу гепатит В вируси томонидан чақириладиган, жигар тўқимасининг яллиғланиши билан кечадиган, кечиши ва оқибати жихатидан бир нечта варианти мавжуд вирусли касаллик хисобланади.
Бу инфекциянинг ахамияти қандай?
Ўзининг тиббий ва иқтисодий ахамияти жихатидан вирусли В гепатити орттирилган иммун танқис синдроми (СПИД) дан қолишмайди ва сўнгги юз йилликнинг мухим муаммоси хисобланади. Гепатит В вируси билан зарарланиш оқибати касалликнинг хроник турга ўтиши, шунингдек, цирроз ва жигар саратонига сабаб бўлади. Гепатит В касаллиги ахолининг ўлим сабаблари бўйича 9-ўринда туриб, ОИТС дан анча илгари жойлашади.
Вирусли
ИНСУЛЬТ КАСАЛЛИГИ.
Бу касаллик асосан мияда тўсатдан қон айланишининг бузилиши, миянинг муайян бир жойига қон қуйилиши туфайли юзага келади. Унинг сабабларидан яна бири одамда қон қуюқлашиб, томирларининг торайиб қолиши, бир жойда ўтириб ишловчиларнинг ҳаракатсизлиги туфайли қоннинг қуюқлашишидан юзага келади.
Кучли овқатлар еб юрган кишиларда буйракда, танада туз йиғилиши ҳам қоннинг қуюқлашишига сабаб бўлади. Бу эса юракда тиқилмалар ҳосил қилади. Бу тиқилмалар бошга таъсир этади. Буйракдан асабга беради.
Қон қуюқлашишининг олдини олиш учун хамир ва қуюқ овқатлар истеъмолини камайтириш, овқатни ебоқ ухламаслик, спиртли ичимликларни меъёридан ортиқ ёки умуман ичмаслик, кўпроқ мева-сабзав
МЕНИНГИТ ХАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ.
МЕНИНГИТ.– Бош ва орқа мия пардаларини яллиғланиши билан кечувчи касаллик хисобланиб, у мустақил ривожланиши хам мумкин, бошқа касалликнинг асорати сифатида намоён бўлиши хам мумкин.
Менингитнинг энг кўп учрайдиган белгилари: бош оғриши, бўйинни тортишиши (ригидлиги) ва иситма, онгни бузилиши ва товушга ёки ёруғликка сезгирликни ортиши хисобланади. Айрим пайтларда, айниқса болаларда уйқучанлик ва тез таъсирланувчанлик ривожланиши мумкин.
Менингитни диагностикаси мақсадида люмбал пункция қилинади. Бунинг учун умуртқа поғонасининг орқа мия каналидан шприц ёрдамида орқа мия суюқлиги олиниб, қўзғатувчи мавжудлигига текширилади. Менингитни даволаш антибиотикла