Ўзбекда ҳам Қирғизда ҳам Урисда ҳам ҳаё бор,
Россияда, билсангиз, Волга деган дарё бор,
Бу Волга деганлари ҳамма дарёдан катта,
Тип-тиниқ сувларида балиқлар еўп, албатта.
Рус халқини бир одати сира бекор қолмайди,
Дам олиш кунлари ҳам фақат балиқ овлайди,
Балиқ овлаган одам юрагида қолмас ғам,
Тинмай балиқ овларкан рус йигити Иван ҳам.
Чувалчангни янгилаб роса қармоқ ташлабди,
Охир пукак қимиллаб қармоқ торта бошлабди.
Суюнганича Иван ниятни қилиб катта,
Шошилганича сувдан қармоқни тортди шартта.
Қарасаки қармоқда олтин балиқ турибди,
Ялиниб у ўзини ҳар томонга урибди.
Мен олтин балиқчаман гапим эшит бир нафас,
Нима десанг қиламан тилагингни айтсанг бас.
Инсонларнинг ғами кўп буни яхши биламан,
Ҳоҳласанг, йигирма қоп доллар совға қиламан,
Тилагингни айт, Иван, бажараман барисин,
Хоҳласанг, юбораман ёнинга сув парисин.
Иван нима дейишни билмай қолди шу вақтда,
Олтин балиқ тутди у бу ҳам бўлса бир бахтда,
Рус йигити ўзини қўлга олиб бир пастда,
Ягона тилагини балиққа айтди аста.
Биргина тилагим бор шуни бажарсанг бўлди,
Россия ўлкасида ўзбеклар роса тўлди.
Кетинглар, десак улар ҳеч қулоқ солмаяпти,
Ўзбекларнинг дастидан бизга иш қолмаяпти.
Шундай қилки, ўзбеклар кетсинлар ўз юртига,
Бориб қарашсин буғдой, пахта, ипак қуртига,
Олтин балиқ Иванни гапига қулоқ солди,
Думини ликиллатиб узоқ уйланиб қолди.
Эҳ Иванжон, тилагинг қалбимни қилди хира,
Ўзбекларни хайдашни иложи йуқдир сира,
Чунки қанча сув сузиб югурганман елганман,
Россияга ўзим ҳам Сирдарёдан келганман.
Ўзбекларни тинч қўйгин ишлаб рисқини терсин,
Россиялик эркаклар Ўзбекларга тан берсин!!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7