Ўрнингизга келар Баҳор,
Келаверар мени йўқлаб такрор-такрор.
Сиздек асло вафосизлик қилмайди у,
Жилла бўлса соғинади йилда бир бор!
!!!
Сиз кетсангиз,
Шамол келар сочим силаб,
Деразамдан кирар тунлар ором тилаб.
Кўп омонат экан сизнинг ҳисларингиз,
Бир озгина елвизакдан кетган нураб.
!!!
Сиз кетсангиз,
Ошиқ бўлар менга Ёмғир,
Бир нарсалар гапиради шивир-шивир.
Ҳайрон бўлманг мени унга никоҳласа,
Кўз ёшларим ёмғир қилган золим тақдир!
!!!
Сиз кетсангиз,
Қуёш тушиб осмонидан,
Бўса олар дилнинг шоир забонидан.
Қуёши йўқ деган хабар келар балки,
Кимдир биздан кечиб кетган томонидан.
!!!
Сиз кетсангиз,
Тўхтамайди урган юрак,
Топилмасми бизгинага бир жон ҳалак,
Сизни кимдир биздан ортиқ севарми ё,
Бизни кўнгил балки бир кун севса керак!
!!!
Сиз кетсангиз,
Ҳаловатим келар қайтиб,
Кўнглим олар яна кимдир шеърлар айтиб.
Балки бешта уммон суви озлик қилар,
Бахтим кўриб сиз аламдан ёнар пайти!
!!!
Сиз кетсангиз,
Айтинг, кимлар хор бўлади,
Бир ёмонга битта яхши бор бўлади!
Ўзингизни билаверинг, сиз кетсангиз,
Яратганим ўзи бизга ёр бўлади!
!!!
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9
фамилиямиз бир екан
Салимовалар узи яхши йозувчида